Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков асирга олинган россиялик генерални украиналик ҳарбийга алмаштириш ҳақидаги Украинанинг баёнотини рад этди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Конашенковнинг таъкидлашича, журналистлар Украина ТИВ раҳбари Павел Климкиннинг гапларини нотоғри тушунган. Асирларни алмаштириш ҳақида гапирар экан, Климкин умумҳарбий майор унвонини назарда тутган ҳолда инглиз тилида «general major» деди, лекин аслида шунчаки «major» дейиши керак эди. Натижада, ОАВ янглишган ҳолда генерал майорни украиналик ҳарбийга алмаштириш ҳақидаги хабарни тарқатди.
Манбада келтирилишича, бу ерда Украина президенти Пётр Порошенко томонидан россиялик майор деб ҳисобланган Владимир Старковни авф қилинганлиги ҳақида гапирилмоқда. Старков 14 йил қамоқ муддатига ҳукм қилинган бўлиб, шундан кейин авф этилди ва украиналик одамга алмаштирилди.
Изоҳ (0)