Тель-Авив тезлик билан энг муваффақиятли стартап-экотизимлардан бирига айланди, у яқинда бу йўналишда дунёда бешинчи, АҚШдан ташқарида биринчи ўринни қўлга киритди. Нисбатан анча ёш бўлган ушбу шаҳар саноқсиз бизнес турлари учун унумдор ерга айланди. Tel Aviv Global компанияси директори Хила Орен ўзига хос муҳитни яратиш ва инновацияларни жорий қилиш учун қандай чораларни қўллагани ҳақида гапириб берди.
Ахборот билан бўлишинг
Ахборот — кўпчилик ёш стартаплар ҳаёти учун энг зарур нарсадир. Маҳаллий ҳукумат органлари шунчалик катта ҳажмдаги маълумотларга эгаки, кўпинча биз уларни ўзлаштира олмай қоламиз, бироқ уларни тўплашимизга тўғри келади. Бу ахборотнинг қиймати баланд эмас, аммо биз уни дастурчи ва тадбиркорлар билан бўлишсак, жуда яхши стартап пайдо бўлиши мумкин. Дунёнинг ҳар қандай шаҳрида буни амалга ошириш мумкин, келажакда эса ушбу инновацион ғоялар ёрдамида шаҳар муаммоларини ҳал этиш мумкин.Ҳамкорликда ишланг ва бир-бирингизга ёрдамлашинг
Биз шаҳар молиявий кўмагида тадбиркорлар ғоялар ва ғайрат-шижоат билан ўзаро бўлиша оладиган учта коворкингни очиб, бутун шаҳарда ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашув муҳитини яратишга уриниб кўрдик. Бу экотизимга қандай таъсир қилганини кўрдик: акселераторлар, коворкинглар ва инновацион марказлар ўсиши сўнгги уч йил ичида 138 фоизга ошди.Кўмаклашинг
Шаҳар ҳаётининг жўшқинлиги ва бошқа барча афзалликларига қарамай, кўпинча у бизга қимматга тушади. Ижара ҳақининг қимматлиги ёки, ҳатто, оддий машина қўядиган жойнинг йўқлиги тадбиркорни тўхтатиб қолиши мумкин. Бу муаммони ҳал этиш учун, Тел-Авив дўкон очмоқчи бўлган тадбиркорлар ва стартапларга шаҳар солиқлари учун имтиёзлар таклиф қилади (масалан, офислар ижараси учун солиқларни камайтириш).Тан олинг, Тошкентда ҳам стартап-экотизимларни ривожлантириш бўйича бундай ишларни бошлаш мумкин.
Мақолани тайёрлашқа қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://digitalsetter.me/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)