Фаэтон астероидига тегишли бўлган Геминид метеорит оқими Ер сайёраси учун хавф туғдирмайди, чунки унинг барча қисмлари сайёра атмосферасида ёниб кетади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Геминид метеорит оқимининг авжи 13—14 декабрь кунлари кечасига тўғри келиб, унинг манбаси Фаэтон астероиди ҳисобланади. У йилнинг энг кучли оқимларидан бири бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чунки унинг барча қисмлари атмосферамизда ёниб кетади», — дейди Россия Фанлар академиясининг астрономия бўйича илмий кенгаши аъзоси Эдуард Кузнецов.
Кузнецовнинг сўзларига қараганда, «космик ёмғир»ни фақат очиқ осмонда кузатиш мумкин. «Маълумотларга қараганда, оқим фаоллиги унинг авжида соатига 100—120 метеоритгача етиши мумкин. Уларни очиқ ҳавода ва фақат шаҳар ташқарисида кузатиш мумкин», — дейди олим.
Изоҳ (0)