Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Россия Сурияда янги авиабазасини жойлаштирмоқчи эканлиги ҳақида ОАВда пайдо бўлган маълумотларни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Унинг фикрига кўра, чет эл ОАВлари турли миш-мишлар билан жамоатчилик фикрини муаммодан чалғитишга уринмоқда.
«Дастлаб Кувайтнинг жуда озчиликка таниш бўлган газетаси томонидан Шайрат аҳоли пунктида Россиянинг янги авиабазаси жойлаштирилаётганлиги ҳақида маълум қилинди. Россия авиагуруҳи жойлашган ‘Хмеймим’ авиабазасидан унинг ҳар қандай самолёти Суриянинг исталган нуқтасига 30—40 дақиқада етиб бориши мумкинлигини тушуниш учун ҳарбий эксперт бўлиш шарт эмас», — деб таъкидлади генерал журналистлар билан суҳбат давомида.
Изоҳ (0)