Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлисида Бағдод розилигисиз Ироқ шимолида турк ҳарбий контингенти сафарбар қилинганлиги масаласини кўтариб чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосланиб, «Эхо Москви» хабар беради.
Халқаро ташкилотдаги дипломатик манбанинг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг алоҳида мажлиси ўтказилиши ҳақидаги хабарлар асоссиздир. «Масала ёпиқ мажлиснинг ‘бошқа масалалар’ бўлимида кўтариб чиқилади», ― деди у. Муҳокамалар якуни бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилиниши кутилмаяпти.
БМТдаги Россиянинг доимий ваколатхонаси бу масала бўйича расмий изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)