Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Бойқўзиев Мексикада ўтказилган таэквондо WTF бўйича Гран-при турнирида бронза медалини қўлга киритди, аммо Рио-де-Жанейродаги Олимпиада йўлланмаси Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Дмитрий Шокинга насиб этди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Оламспорт»

Фото: «Оламспорт»

Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев рейтингда дастлабки икки ўринни банд этди, аммо қоидаларга кўра, Олимпиадада бир мамлакатнинг икки вакили бир вазн тоифасида иштирок этолмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Челябинскда ўтказилган ЖЧда 23 ёшли Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихида илк бор таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионига айланди. Мавсум давомида 10 та турнирда ғалаба қозониб, нафақат олимпия, балки жаҳон рейтингида ҳам биринчи ўринга чиқиб олди.

Мексикадаги турнир якунларига кўра, 26 давлатдан келган спортчилар Олимпиаданинг 48 та йўлланмасини қўлга киритди. Қолган йўлланмалар 2016 йили қитъалараро саралаш турнирларида ўйналади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда