Ноябрь ойида Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи квадрат метр учун 686 шартли бирликни ташкил этиб, октябрь ойи билан таққослаганда (708) уч фоизга пасайди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар беради.
Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 672 шартли бирликдан 650 шартли бирликкача, ғишт уйлардаги ўртача нарх эса — 759 шартли бирликдан 736 шартли бирликкача пасайди.
Уч фоизга пасайиш кўп хонали уйлардан (2 фоиз) ташқари барча уйларда: 1 хонали уйларда – 716 дан 693 ш.б., 2 хонали уйларда – 692 дан 668 ш.б., 3 хонали уйларда – 712 дан 689 ш.б., 4 хонали уйларда 740 дан 715 ш.б., кўп хонали уйларда 720 дан 709 шартли бирликкача пасайганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)