Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил 6 декабрь куни Озарбайжонда Каспий денгизи Озарбайжон секторидаги «Гюнешли» сувости конида жойлашган нефть платформасидаги фалокат ва ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган бир  кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда АзТВ берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилади.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Махсус тузилган штаб маълум қилишича, қутқарувчилар нефть платформасида содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган яна бир кишининг жасадини топиб, сувдан олиб чиқди.

Шундай қилиб, ёнғинда ҳалок бўлганлар сони икки кишини, бедарак йўқолганлар 29 нафарни ташкил қилмоқда. 2015 йил 6 декабрь куни эрталабдан йўқолган нефтчиларни қидириш ишлари давом эттирилди.

Қидирув-қутқарув ишларига вертолётлар жалб қилинган бўлиб, сувости ғаввосларнинг иштироки ҳам кутилмоқда.

Платформада бўлган 63 кишидан 32 нафари қутқарилган. Уларнинг бир қисми шифохонага ётқизилган ва уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди