Британиялик астронавт Тимоти Пик Халқаро космик станция бортида марафон югуришини амалга оширган биринчи эркак бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Пик 2016 йилнинг 24 апрелида Лондон марафони ўтказилаётган вақтда югуришни режалаштирмоқда. Вазнсизликни енгиш учун Пик махсус тасмалардан фойдаланади. Улар астронавтга югуриш йўлагида керакли ҳолатни ушлаб туришга ёрдам беради.
1999 йилда астронавт Лондон марафонини 3 соату 18 дақиқада югуриб ўтган эди.
«Шахсий рекордлар ўрнатиш ниятим йўқ. Ўз олдимга уч ярим—тўрт соатда югуриб ўтишни мақсад қилиб қўйдим», — дейди Пик.
Ҳозирги пайтда NASA астронавти Сунита Уильямс космосда марафонни югуриб ўтган ягона одам ҳисобланади.
Изоҳ (0)