«Барселона»нинг хитойлик мухлиси Женжонг Жи севимли жамоасининг ўйинларини стадионда кўриш учун Испанияга мотоциклда борди. Бу ҳақда «Std.uz» хабар бермоқда.
У Хитойдан Испаниягача бўлган олис йўлни олти ой давомида босиб ўтди. Бу пайт оралиғида Жи 21 та мамлакатда меҳмон бўлган.
Содиқ мухлис ўз жамоасининг «Реал», «Рома» ва «Реал Соседад» га қарши ўйинларини стадионда кўришга муяссар бўлган. Ватанига қайтишдан олдин у ўз мотоциклини клуб музейига совға қилган.
Изоҳ (0)