Корея халқ армияси сиёсий бош бошқармаси раҳбари Хван Бён Со уч ҳафтага яқин ғойиб бўлгандан сўнг, яна омма олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Хван Бён Со Жанубий Кореяда Шимолий Корея қуролли кучларининг «биринчи рақамли» ҳамда КХДР ҳукумати тизимидаги иккинчи одам деб ҳисобланади.
Корея Марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, Хван Бён Со КХДР раҳбари Ким Чен Инга дарахт навлари кўчатхонасига ташрифи давомида ҳамроҳлик қилган.
«Рёнхап» агентлиги хабар қилишича, унинг ғойиб бўлиши умуртқа поғонасида жарроҳлик операциясини ўтказиш учун Хитойга ташриф буюриши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Охирги марта Хван Бён Со ҳақида 11 ноябрь куни расман сўз юритилган эди.
Изоҳ (0)