Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия президенти Дилма Руссефф мамлакат парламентининг қуйи палатаси раиси Эдуарду Куньянинг унга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш ҳақидаги қарорини асоссиз ва ноўрин деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Давлат раҳбари ўз халқига қарата шу мазмундаги махсус баёнот билан мурожаат қилиб, «Демократик сайловлар натижасида менга Бразилия халқи томонидан берилган ваколатга қарши импичмент жараёнини бошлаш ҳақидаги парламент қуйи палатаси раисининг қарорини бугун нафрат билан олдим. Мазкур сўров сабаблари далиллар билан асослаб берилмаган», ― деди.

Бразилия президенти давлат раҳбари лавозимини эгаллаб турган даврида ҳеч қандай ноқонуний ҳаракат содир этмаганлигини таъкидлади.

«Мен давлат маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинаяпман. Лекин, менинг чет элда ҳисоб рақамларим йўқ. Мен ўзимнинг мол-мулкимни жамиятдан яширмаганман. Мен ҳеч қачон ўзимнинг манфаатларимни кўзлаб давлат институтларига босим ўтказмаганман ва босим ўтказишга ҳаракат қилмаганман», ― дея қайд этди Руссефф.

Импичмент ҳақидаги сўров муаллифлари давлат раҳбарини унинг олдинги президентлик муддатида йўл қўйган молиявий қоидабузарликларда айбламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади