Яқинда Тошкентда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан «Илк-фильм» студиясида яратилган «Балли Камолиддин!» фильми премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Культура.уз».
Элёр Ҳошимов томонидан суратга олинган фильмда бош ролларни актёрлар Миролим Қиличев, Толиб Мўминов, Мадина Юсупова, Шаҳзода Матчонова ва бошқалар ижро этган. Фильм яратувчилари ёш авлоднинг образларини уларнинг орзулари ва ҳаётда ўз изини қолдириш истагидаги интилишлари билан бирга ёрқин шаклда очиб беришга муваффақ бўлган.
Шу кунларда ушбу фильмнинг Уфа шаҳрида 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган «Кумуш Акбузат» Халқаро Кинофестивалдаги БРИКС ва ШҲТ мамлакатлари фильмларининг махсус намойиши рўйхатига киритилганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)