Қримнинг Керч шаҳри аҳолиси фавқулодда ҳолат режими бошлангандан бери туғилган қизалоқларга Светлана исмини қўймоқда, деб хабар беради «ТАСС».
«Бизда яхши хабарлар бор. Керчда икки кун мобайнида дунёга келган қизчаларга Света исми қўйилди», — дейди Қрим Давлат кенгаши депутати Ефим Фикс.
«Свет» рус тилидан таржима қилинганда, «нур, ёруғлик» каби маъноларни англатади.
Керч фавқулодда ҳолат режими бошлангандан буён энергетика нуқтаи назаридан Қримнинг энг муаммоли ҳудудларидан бири бўлиб келмоқда.
Шаҳар ҳукумати 26 ноябрь, пайшанба куни охирги суткаларда ҳудуддаги вазият яхшиланганлигини маълум қилган эди. Аҳоли пунктларига электр энергиясини етказиш учун қўшимча қувватлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Украина энергия таъминотини тўхтатганлиги муносабати билан Қримда 22 ноябрь куни фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)