Археологлар қадимги Миср маликаси Нефертитининг қабри топилганини таъкидламоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Маълум бўлишича, малика ўгай ўғли ва айни пайтда куёви бўлган Тутанхамон мозорида кўмилган бўлиши мумкин экан. Императорнинг Луксордаги (Миср) мозори очилгач, мазкур тахмин ўз тасдиғини топгандек бўлди — мақбаранинг сканер ёрдамида текширилиши унда яширин хона борлигини кўрсатди.
Олимлар Нефертити кўмилганлиги эҳтимолдан холи бўлмаган жойдаги тадқиқотларни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)