АҚШ президенти Барак Обама Колорадо-Спрингснинг Оилани режалаштириш марказидаги ҳужумни қоралади ҳамда Америка ҳукумати ва ниҳоят мамлакатда қурол-яроғ муомаласини чеклаш учун чора кўриши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Бу нормал ҳолат эмас ва биз бунинг одатий ҳолга айланишига рухсат бера олмаймиз», — деб таъкидлади давлат раҳбари 27 ноябрь, жума куни Роберт Льюис Диар томонидан тиббий муассасада амалга оширилган отишма юзасидан фикр билдириб. Отишма оқибатида уч киши, жумладан полициячи ва икки фуқаро ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган.
«Жиноятчининг кишиларга қарата ўт очишига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум. Лекин у хизмат вазифасини бажараётган полициячи ва яна икки фуқарони ўлдирганлиги маълум», — деди президент.
Давлат раҳбати ўқотар қуролларни қўлга киритиш имконини чеклаш учун нимадир қилиш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)