Македония полицияси муҳожирларни тарқатиб юбориш учун ёруғлик гранаталаридан фойдаланган. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотга асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 250 га яқин муҳожир полицияга қарата тош ота бошлагандан кейин шу чора қўланилган. Муҳожирлар Македония ҳудудига киришга рухсат берилмаганлигидан норози бўлган. Агентликнинг хабар беришича, қочоқлардан бири вагон томига чиқиб олиб, юқори кучланишдаги симни тутиб олганлиги оқибатида қаттиқ куйган ва зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)