Германия полицияси Париждаги терактларда террорчилар томонидан фойдаланилган қуролларни сотган сотувчини қўлга олди, деб хабар беради «Газета.ru».
Германияда экстремистлар Хитойда ишлаб чиқарилган иккита Калашников автомати ва Югославияда чиқарилган иккита «Застава М 70» автоматини қўлга киритган.
Полиция Саша В. номли кимса 7 ноябрь куни исми кўрсатилмаган «парижлик арабга» қурол сотганлигини аниқлади. Бу маълумотни савдогар смартфонига қайд этган. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинганлиги таъкидланмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, магштадтлик Саша В.нинг интернетда ўз савдо майдони бўлган. Унинг уйида тинтув ўтказилганда, 16 та ўқотар қурол топилган.
Изоҳ (0)