Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин Сурия ва Туркия чегарасида уриб туширилган Су-24 самолёти командирининг вафотидан кейин унга Россия Қаҳрамони унвонини берди, дея хабар қилади Meduza.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Россия президенти сайтида чоп этилган мукофотлаш тўғрисидаги фармонда айтилишича, подполковник Пешков Олег Анатольевичга «ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, мардлиги ва жасорати учун Россия Федерацияси Қаҳрамони (вафотидан кейинги) унвони берилди».

Шу фармонга мувофиқ, Россия президенти Су-24 самолётининг Россия ва Сурия ҳарбийлари томонидан қутқариб қолинган штурмани капитан Константин Мурахтин ҳамда қутқарув операциясида қатнашиб, қидирув ишлари чоғида туркманлар томонидан ўлдирилган матрос Позинич Александр Михайловични (вафотидан кейинги) Жасорат орденлари билан тақдирлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар