Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзодлар орасида фаворит ҳисобланган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзи тез-тез кескин танқид қиладиган йирик молиявий компаниялардан каттагина маблағлар олган. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Агентлик журналистлари аниқлашича, Ҳиллари Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи — АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон — 2001 йилдан буён кўчмас мулк, молия ва суғурта соҳасида хизматлар тақдим этувчи корпорациялар ходимлари қаршисида 164 марта нутқ сўзлаб, камида 35 миллион доллар пул ишлаб олган.

Ҳиллари ва Билл Клинтонга пул тўлаган компаниялар вакиллари бу нарса улар олиб борган сиёсатга ўз таъсирини ўтказмаганини таъкидлади.

АҚШ собиқ давлат котиби молиявий корпорациялар қўллайдиган баъзи амалиётларни бир неча марта кескин танқид қилган. Октябрь ойида у бундай компанияларнинг катта қарздорликка эга бўлган ва рискли олди-сотдиларни амалга оширадиганларига нисбатан қўшимча солиқлар солишни таклиф қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар