АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар Су-24 самолёти уриб туширилиши бўйича маълумотлар олаётгани, шунингдек, Туркия ва Россия ўртасида мулоқот зарурлигини таъкидлаган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз ҳозир ҳам бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотлари юзасидан маълумотлар оляпмиз. Туркия бошқа исталган мамлакат каби ўз ҳудуди ва ҳаво кенгликларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, айни пайтда энг муҳими — Россия ва Туркия ўртасида мулоқот ўтказилишига амин бўлиш, муносабатлар кескин тус олишидан қочишдан иборат», — дея ўз фикрини билдирган Барак Обама.
Изоҳ (0)