«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Тамила тахаллуси остида ижод қилиб келган хонанда Эсмеральда Раҳматованинг лицензиясини қайтариб берди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.
Хонандага бирлашманинг 2015 йил 10 ноябрдаги буйруғига асосан, Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида концерт-томоша йўналиши бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ижрочи-жисмоний шахслар учун мўлжалланган лицензия тақдим этилган.
«Sayyod.com»даги хабарга илова қилинган фотосуратда лицензия 2015 йил 10 ноябридан 2016 йил 10 августига қадар амал қилиши кўрсатиб ўтилган.
Эсмеральда Раҳматованинг лицензияси «лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартларни бузгани сабабли» 2015 йил 1 июлдан тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)