Россия президенти Владимир Путин Суриядаги террорчиларни 40 га яқин давлат, жумладан, G20 га кирувчи бир қатор давлатлар ҳам молиялаштираётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Президентнинг сўзларига қараганда, бу мавзу Анталияда G20 саммитида кўтарилган.
У томонлар Россия ташаббуси билан қабул қилинган терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш ва террорчилар эгаллаган ҳудудларда ўғирлаган санъат буюмларининг ноқонуний савдосини тўхтатиш тўғрисидаги БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюциясини ижро этиш заруратини муҳокама қилганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)