16 ноябрь, маҳаллий вақт билан кечки бешлар атрофида бутун Озарбайжон ҳудуди интернетсиз қолди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Trend агентлиги Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қолдирган.
Trend берган маълумотга кўра, мамлакат алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мушвиг Амировнинг хабар беришича, Delta Telecom провайдерининг DATA-марказида ёнғин келиб чиққан.
Унинг сўзларига кўра, ёнғин мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўчирилган. Айни дамда интернетни қайта ишга тушириш жараёнлари кетмоқда.
Изоҳ (0)