Charlie Hebdo сатирик журнали муҳаррирининг мақоласи Парижда юз берган терактлар мавзусидаги карикатура билан чоп этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Мақола нашрнинг сайтида чоп этилган ва Янги аксилкапиталистик партия чап радикаллари вакилининг содир бўлган терактлар ҳақидаги мулоҳазаларига бағишланган.
Суратда арвоҳлар телпакчалар ва багетлар билан тасвирланган. Унинг остига «Французлар нормал ҳаётга қайтмоқда» деган сўзлар ёзилган.
Аввалроқ Charlie Hebdo ходимлари теракт қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирган эди.
Изоҳ (0)