Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган «Кумуш Акбузат» II халқаро миллий ва этник кинофестивали доирасида ўзбек киноси куни ўтказилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, бу йилги фестивалда иштирок этиш учун турли мамлакатлардан 258 та талабнома келиб тушган. Улар орасидан танлов дастури учун Россия, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Латвия, Бангладеш, Эрон, Озарбайжон, Миср ва Эстония кино усталарининг 25 та фильми саралаб олинган.
Танловдан ташқари дастур доирасида эса Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, жумладан, Ўзбекистон киноси куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)