Сардор Милано «Главная сцена» лойиҳасидаги ғалабасидан сўнг омма орасида машҳурликка эришди. У вокалда ноёб қобилиятга эга. 3,5 октавага эга бўлган Сардор бир вақтнинг ўзида икки диапазонда куйлай олади. Қўшиқчининг келгусидаги режалари ҳақида «Газета.uz» хабар беради.
Аввалроқ Сардор Милано ҳозирча куни белгиланмаган Тошкентдаги яккахон концертига сохта чипталар сотилаётгани ҳақида маълум қилганди.
«Мен Тошкентга келиб, Ёшлар симфоник оркестри билан бирга концерт дастурига фаол тайёргарлик кўрмоқдаман. Жамоамиз билан концертга тўлиқ шай ҳолатдамиз. Бироқ бизга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, концертнинг ўтказилиши ноаниқ бўлиб қолмоқда», — дейди қўшиқчи.
Сардор Милано, шунингдек, ўзининг қўшиқчилик фаолиятини Америкада давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди. Ҳозирда унга ҳамкорлик тўғрисида бир нечта таклифлар билдирилганлиги ва унинг манфаатларини расмий менежери ифода этаётганлигини хабар берди.
Изоҳ (0)