Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Суриянинг «ички мухолифати» вакиллари билан учрашганлигини Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Сурия муаммосининг якуний ечими фақат ушбу мамлакатнинг халқига боғлиқ. Бу ҳақда мен Сурия ‘ички мухолифати’ билан Грознийда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилдим», — деб ёзади Қодиров.
Учрашув давомида Чеченистон раҳбари ИШИД сафида курашаётган ёш чеченистонликлар бутун чечен халқини ифодаламаслиги ва унга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)