Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 йил муқаддам Брюсселдаги «Эйзель» стадиони деворлари қулашидан омон қолган италиялик сайёҳ Массимилиано Наталуччи Парижда содир этилган терактлар вақтида ҳам жонини сақлаб қолди. Бу ҳақда Corriere Adriatico нашри маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

45 ёшли сайёҳнинг оила аъзолари таъкидлашича, қуролли ҳужум вақтида у Париждаги «Батаклан» театрида бўлган. Унга зиён етмаган, фақатгина оёғининг айрим жойларидан кичик жароҳатлар олган.

Эслатиб ўтамиз, «Эйзель» фожиаси 1985 йилнинг 29 май куни содир бўлганди. Ўшанда стадионда Италиянинг «Ювентус» ва Англиянинг «Ливерпул» жамоалари Европа чемпионлар кубогининг финал учрашувида майдонга тушган эди. Стадион трибуналаридан бирининг девори, асосон италияликлар ўтирган, қулаши натижасида 39 киши нобуд бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди