Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистонда 1990 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда оналар ўлими 33,3 фоизга қисқарган. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.
Ҳисобот маълумотларига қараганда, оналар ўлими 1990 йилда 100 минг нафар кўз ёрадиган аёллардан 54 нафарни ташкил этган. 2015 йилда эса бу кўрсаткич 36 нафарни ташкил этди.
1990—2015 йилларда дунё бўйича оналар ўлими 44 фоизга камайган. Бироқ ҳар куни 800 га яқин аёл ҳамон ҳомиладорлик ва туғуруқ жараёни билан боғлиқ сабаблар туфайли вафот этмоқда. Оналар ўлими билан боғлиқ барча ҳолатларнинг 99 фоизи ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади.
Ҳисоботга кўра, ҳомиладорлик давридаги асоратлар, кўз ёриш ёки туғуруқдан кейинги олти ҳафта давомида 303 мингга яқин аёл вафот этиши мумкин. 1990 йилда бу кўрсаткич 532 минг нафарни ташкил этган.
Изоҳ (0)