13 ноябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари пойтахтдаги Германия Федератив Республикаси элчихонасида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Элчихонада Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Шмидт вафоти муносабати билан очилган ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан далда ва ҳамдардлик сўзлари қайд этилди.
1974—1982 йилларда Германия канцлери бўлган Гельмут Шмидт 10 ноябрь куни 96 ёшида вафот этгани ҳақида олдинроқ хабар бергандик.
Изоҳ (0)