«Асака» акциядорлик тижорат банки Хитойнинг Эксимбанки билан тахминан 374 миллион долларлик қарз шартномасини имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily ўзбек банкига таяниб.
Маблағ «Навоийазот» акциядорлик жамияти базасида поливинилхлорид (ПВХ) чиқариш бўйича завод қурилишига ишлатилади. Лойиҳа 2015 йил охиригача амалга оширила бошлаши кутилмоқда.
Лойиҳа йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш бўйича мажмуа қурилишини кўзда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг China CAMC Engineering Co Ltd компанияси «Навоийазот» АЖ базасида поливинилхлорид ишлаб чиқариш бўйича 439,8 миллион долларлик кимё мажмуасини қуриши хабар берилган эди. Кейинроқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори (pdf) билан «Навоийазот» АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларини тасдиқлади.