Испан Каталониясининг мустақиллиги тўғрисидаги резолюция оқибатсиз қолдирилади. Бу ҳақда «ТАСС» қироллик ҳукумати раиси Мариано Рахой сўзларига таяниб хабар берди.
Рахой, шунингдек, ушбу қарор устидан конституциявий судга шикоят қилишини маълум қилди. У Испания социалистик ишчи партияси етакчиси Педро Санчес билан Каталония масаласини муҳокама қилганлигини ва улар 10 ноябрь, сешанба куни учрашишга келишиб олганлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталония парламенти мустақиллик ҳақидаги резолюция лойиҳасини маъқуллаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)