Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, хонанда Озодбек Назарбеков суриялик болакайга атаб куйлаган «Айтиб бер» қўшиғини чет тилларидаги талқинларини тайёрламоқда. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар беради.
Хабар беришларича, дастлаб ўзбек тилида тингловчилар эътиборига ҳавола этилган қўшиқнинг форс ва араб тилларидаги талқинлари тайёр бўлган ва тез орада бу қўшиқларни тинглаш мумкин бўлади.
«Озодбек Назарбеков ушбу машҳур қўшиқни инглиз тилида ҳам куйламоқчи», — дейилади «Даракчи» газетаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков «Айтиб бер» қўшиғини 2015 йилги концерт дастурига икки кун қолганида тайёрлаган. Бу тарона «концерт залини кўз ёшларга тўлдиргани» ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Изоҳ (0)