Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи 17 ноябрь куни бошланади. Бу ҳақда Dispatch News Desk нашри Покистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб маълум қилди, деб хабар беради UzDaily.
Навоз Шариф ташриф давомида олий даражадаги музокаралар олиб бориши режалаштирилган. Бундан ташқари, Покистон бош вазири Олий Мажлис аъзолари билан учрашади. Унинг ташрифи икки кун давом этади.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг истиқболлари ва халқаро масалалар, жумладан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади.
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон ва Покистон икки томонлама савдо-сотиқ, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор ҳужжатларни имзолаши мўлжалланган.
Изоҳ (0)