Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Лондон Airbus A321 нинг Мисрдаги ҳалокати юзасидан маълумотларни тақдим этганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Британия томонидан муайян маълумотлар ҳақиқатан ҳам тақдим этилганлигини тасдиқлаш мумкин. Уларнинг айнан қандай маълумотлар эканлигини айта олмайман. Сабаби бу ҳақда маълумотга эга эмасман», — деди Кремль вакили.
У, шунингдек, Москва ҳалокат сабабларини текширишда ёрдам бериш имконияти мавжуд барча мамлакатларнинг ҳамкорлигига ишонч билдиришини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Лондон Россиянинг ҳалокатга учраган A321 самолёти бортида теракт юз берганлиги эҳтимоли юзасидан маълумотларни тақдим этганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)