«Махачқалъа бандитлар гуруҳи» етакчиси Абдулхасан Абдулҳолиқов Махачқалъанинг чекка ҳудудида темирйўл ходимларини ўққа тутгандан сўнг, полиция ходимлари у яширинган уйни қуршовга олган. Бу ҳақда «РБК» Аксилтеррорчилик миллий қўмитаси маълумотига таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, Абдулҳолиқов полицияга таслим бўлишдан бош тортганидан сўнг ўлдирилган. Аксилтеррорчилик миллий қўмитасининг таъкидлашича, отишма юз берган ҳудуддан ўқ-дориларга эга бўлган автомат ва граната топилган. 2008 йилда Абдулхасан ноқонуний қуролли гуруҳни ташкил этишда гумонланиб, судланган эди. Бироқ ҳакамлар ҳайъати томонидан оқланган эди.
Изоҳ (0)