Саудия Арабистони декабрь ойида АҚШ ва Европага экспорт қилинувчи нефтнинг барча турлари нархларини пасайтиради. Осиёлик харидорларга эса унинг нархи оширилади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Саудия нефти кейинги ойдан Шимоли-ғарбий европалик мижозлар учун баррелига 1—1,35 долларга, Ўртаер денгизи мамлакатлари учун эса 0,4—0,5 долларга арзонроқ бўлади.
Америкалик харидорлар учун нефтнинг Extra Light маркаси баррелига 0,1 долларга, қолган турлари учун баррелига 0,2 долларга арзонлашади.
Бир вақтнинг ўзида осиёлик мижозлар учун Саудия Арабистони нефтининг қиймати баррелига 0,3—1 долларга оширилади. Унинг Super Light маркаси сезиларли даражада қимматлашади, натижада унинг қиймати Дубай ва Уммон нефтининг ўртача нархидан 2,1 долларга баланд бўлади.
Изоҳ (0)