4 ноябрь куни Жанубий Суданда ҳалокатга учраган Ан-12 самолёти йўловчиларидан бирининг тирик қолишига унинг онаси сабаб бўлди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Гап шундаки, самолёт тезлик билан пастлай бошлаганда ундаги аёл ўғлини ойнадан пастга ташлаб юборган.
Боладан ташқари унинг отаси ҳам тирик қолган. Улар шифохонага жойлаштирилиб, ҳозирда шифокорлар назоратидадир.
Эслатиб ўтамиз, Ан-12 самолётининг Жанубий Суданда қулаши натижасида камида 40 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)