Италиянинг Монца шаҳрида яшовчи мисрлик фуқаро уйининг ертўласида иккинчи оиласини яшириб қўйган. Бундан унинг расмий хотини ва уч нафар боласи хабардор бўлмаган, деб хабар беради «Вести.ru».
Бу ҳолат ошкор бўлгунга қадар, эркак ўз оила аъзоларига нисбатан зўравонлик қилганлиги учун ҳукм этилган эди. Ҳукумат тақиқига қарамасдан, эрининг уйга яқинлашаётганини кўрган унинг расмий хотини полицияни чақирган. Шунда эркак қонунни бузмаганлиги, шунчаки, ўзининг иккинчи оиласидан хабар олиш учун келганлигини маълум қилган.
Аниқланишича, унинг уйи ертўласида 33 ёшли мисрлик аёл уч, етти ва тўққиз ёшли болалари билан яшаган. Уларнинг барчаси 15 квадрат метрли хонада яшашга мажбур бўлган. Бироқ, аёл бунга уни ҳеч ким мажбурламаганлиги, ертўлада ўз хоҳиши билан яшаётганлигини маълум қилган.
Шахси маълум қилинмаган эркакка нисбатан қўшхотинлик бўйича айблов эълон қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)