Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко тадбиркор Алишер Усмонов молиявий масалаларни ҳал қилишга ёрдам берганини маълум қилди, деб хабар беради «Championat.com».
«Ташвишимиз енгиллашди — Алишер Бурхоновичга раҳмат. У бош мураббий Фабио Капеллодан қарзларни ёпишга, Европа чемпионатига чиқиш учун бериладиган мукофот пуллари билан боғлиқ қарзларни қисман ёпишга ёрдам берди», — деб Мутконинг сўзларидан келтиради «ТАСС».
Изоҳ (0)