Freedom House нодавлат ташкилоти Россияни интернет эркин бўлмаган мамлакат деб топди, деб хабар беради Meduza.
Freedom House’нинг ҳисоботи 2014 йилнинг июнидан 2015 йилнинг май ойига қадар бўлган вақтни ўз ичига олади. Унда таъкидланишича, Россияда интернет эркинлигини чекловчи қонунлар қабул қилинган. Унда интернетда экстремизмга даъват этганлик учун беш йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги, шунингдек, компаниялардан россияликларнинг шахсий маълумотларини фақат Россия ҳудудида жойлашган серверларда сақлашни талаб этувчи қонунлар ҳақида сўз юритилади.
Ҳисоботда, шунингдек, Россия ҳукумати Украинадаги можаро ва Россиядаги ҳукуматга қарши чиқишларга тааллуқли контентни цензурадан ўтказишда давом этганлиги ҳақида маълум қилинган.
Freedom House интернет эркинлиги тўлиқ таъминланган мамлакатлар сифатида Исландия ва Эстонияни қайд этди. Рейтингда энг ёмон кўрсаткичга Хитой эга бўлди.
Изоҳ (0)