АҚШнинг Акворт шаҳрида (Жоржия штати) икки ёшли бола уйидан топиб олган тўппончадан ўзини нохосдан отиб қўйиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий полиция ходимининг маълум қилишича, отаси уйда қолдириб кетган бола каравотда ётган ўқ отувчи қуролни топиб олган. Ҳодиса юз берган пайтда уйда ундан ташқари яна тўрт ёшли бола ҳам бўлган. Фожиа содир бўлганда уларнинг онаси уйда бўлмаган.
Полициянинг таъкидлашича, ушбу иш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Дастлабки тергов жараёни олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)