Видеоблогер Зак Стрели iPhone’нинг барча авлодларини iPhone 2G’дан бошлаб iPhone 6S’гача сув ўтказмаслик жиҳатидан текшириб кўрди. Тажриба натижалари ҳақида «Газета.ru» хабар беради.
Ҳар бир қурилма дастлаб ёқиб қўйилди, секундомер эса гаджетларнинг сув остида қанча вақт ишчи ҳолатда тура олишини кўрсатиб борди. Қатордан энг биринчи iPhone 2G чиқди, шундан кейин навбат билан деярли барча қолган смартфонлар ҳам ўча бошлади. Ҳайратланарли даражада узоқ вақт ишчи ҳолатини iPhone 3G ва iPhone 5S сақлаб турди.
Шу билан бир пайтда, янги iPhone 6S анча тез ўчиб қолди. Гап шундаки, аввал ҳам бир неча видеоблогерлар iPhone 6S ва 6S Plus’ни сув ўтказмаслиги бўйича муваффақиятли синаб кўрган эди. Блогер Зак Стейли қурилмани бир соатга сув бор идишга солиб қўйди. Тажриба якунлангандан сўнг, блогер смартфонда ҳеч қандай носозликни топа олмади.
https://www.youtube.com/watch?v=vv8270g23aI
Изоҳ (0)