Россиянинг Байкалорти ўлкасида аҳоли турар-жойида юзага келган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди. 17 ёшли ўсмир уйга ўт қўйганлигини тан олди, деб хабар беради ҳудудий тергов бошқармаси матбуот хизмати.
Ёнғин Широкая қишлоғида 25 октябрга ўтар кечаси юз берди. Турар-жойдаги ёнғинни ўчириш чоғида у ердан уч нафар аёл ва икки эркакнинг жасади топилди. Полиция ёнғин юз берганда уйда бўлмаган ўсмирни қўлга олди.
«Сўроқ давомида ўсмир онаси, бувиси, амакиси, шунингдек, уларнинг икки таниши бўлган уйга ўт қўйганлигини тан олди. Тергов маълумотларига кўра, бунга амакиси билан бирга спиртли ичимлик ичиш давомида юзага келган можаро сабаб бўлган», — дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат бўйича, РФ жиноят кодексининг 105-моддаси («Икки ва ундан ортиқ шахсни ўлдириш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)