Аргентина президенти лавозимини ким эгаллаши сайловларнинг иккинчи тури натижаларига кўра аниқ бўлади. Чунки сайловларнинг дастлабки босқичида ҳеч ким етарли овоз тўплай олмади, деб хабар беради «ТАСС».
Аргентина Миллий сайлов палатасининг 90,6 фоиз бюллетенларни ўрганиб чиққандан сўнг олинган маълумотларга кўра, Даниэль Сциоли учун 36,2 фоиз, Маурисио Макри учун 34,9 фоиз овоз берилган.
Биринчи турда ғолибликни қўлга киритиш учун номзод 45 фоиз ёки унинг рақиби билан ўртасидаги фарқ 10 фоиздан кам бўлмаслиги шарти билан 40 фоиз овоз тўплаши зарур. Шу муносабат билан Аргентинада 22 ноябрь куни сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь, якшанба куни Аргентинада президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)