Беш нафар америкалик бир кунда ўн миллиард долларга бойиб кетди, деб хабар беради «ТАСС» USA Today газетаси маълумотларига таяниб.
Нашрда ёзилишича, маблағнинг катта қисми Amazon компанияси асосчиси ва эгаси Жефф Безосга тўғри келади. Унга тегишли фирма акцияларининг биржадаги айланмаси 6,2 фоизга ўсиши натижасида унинг шахсий активлари 2,91 миллиард долларга қимматлашди.
Ундан кейинги ўринни Google компанияси асосчилари Лерри Пейж ва Сергей Брин эгаллади. 23 октябрь, жума куни акцияларнинг қимматлашуви биринчисига 2,48 миллиард, иккинчисига 2,42 миллиард доллар фойда келтирди.
Microsoft компанияси акцияларининг айланмаси 10 фоизга ўсганлиги натижасида Билл Гейтснинг даромади 1,12 миллиард долларга ортди.
Бешликнинг охирги ўрнидан 1,07 миллиардга бойиган Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси жой олди.
Изоҳ (0)