VimpelCom LTD. халқаро компанияси РФ, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия, Арманистон ва Украина ҳудудида жойлашган 50 мингга яқин телекоммуникациявий минораларини сотиши мумкин. Бу ҳақда «Review.uz» Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Манбаларнинг маълум қилишича, VimpelCom акцияларини биржага жойлаштириш учун минораларини алоҳида компанияга ажратиши мумкин.
Шу билан бирга, Bloomberg’нинг таъкидлашича, оператор минораларининг сотувга қўйилиши ҳақидаги якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Аввалроқ Россиянинг «Вимпелком» ДАЖ Россиядаги 10—11 минг минорасини сотиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Bloomberg манбаларига кўра, VimpelCom’нинг Россиядаги миноралари шартнома тузиш давомида беш миллиард долларга баҳоланиши мумкин.
Изоҳ (0)