17 октябрь, шанба куни Калифорниядаги (АҚШ) Эльдорадо-Хиллзда яшовчи 27 ёшли Куинн Дуэйн ўзининг тенгдоши Лэндон Борупга турмушга чиқиши керак эди. Келиннинг оиласи тўй тадбиридан бир неча ой олдин Сакраментодаги тўрт юлдузли Citizen Hotel меҳмонхонасида муҳташам зиёфат ўтказиш учун 35 минг доллар тўлаб қўйган эди. Бироқ тўйга бир неча кун қолганда куёв тўйни бекор қилди, деб хабар қилади BigPicture.
Дуэйнлар оиласи маслаҳатлашиб, кечага буюртмани бекор қилмасликка қарор қилди. Бироқ унда тўйга таклиф этилган қариндошлар ва дўстларнинг ўрнига маҳаллий уйсизлар ва шунчаки муҳтож кишилар меҳмон бўлди.
Куинн Дуэйн ва Лэндон Боруп 2011 йилнинг августида учраша бошлаган эди.
Куинн Дуэйннинг ота-онаси.
27 ёшли Куинн ва Лэндон ўтган йилнинг апрелида унаштирилган эди.
Келиннинг онаси Кари Дуэйннинг сўзларига қараганда, қизи содир бўлган воқеадан қаттиқ хафа бўлганлиги учун тадбирга келмаган.
Уйсиз Эрика Крейкрафт Дуэйнлар оиласига ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирди.
У зиёфатга эри ва беш нафар боласи билан келди.
Тадбир ҳаммаси бўлиб 120 нафар меҳмонга мўлжалланган эди.
Барча истовчиларга стейк, лосось, бифштекс, салатлар ва сабзавотлар таклиф этилди.
Куинн Дуэйн июлдаги қизлар базмида дугоналари билан.
Изоҳ (0)