Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида аҳоли турмуши сифати ва даражасини янада ошириш йўли давом эттирилаётганлиги қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.
Мамлакатда 748,7 мингта янги иш ўрни, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори 1,1 маротаба оширилди.
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда.
Ушбу тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2,0 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.
Изоҳ (0)